Сабля: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дунёнинг энг яхши жамоаси деб эътироф этилди

FIE рейтингида биринчи ўринни эгаллаган энг яхши спортчи ва жамоалар тақдирланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Саблячи йигитлардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дунёда энг кучли деб эътироф этилди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мисрнинг Шарм аш-Шейх шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) навбатдаги Конгресси ўтказилди. Тадбир давомида ортда қолган давр мобайнида қилинган ишлар сарҳисоби ўтказилиб, янги йил учун режалар кўриб чиқилди.
Саблячи йигитлардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дунёда энг кучли деб эътироф этилди.
Конгрессда Гулнора Саидова бошчилигидаги Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси масъуллари ҳам иштирок этишди. Якунда FIE рейтингида биринчи ўринни эгаллаган энг яхши спортчи ва жамоаларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Саблячи йигитлардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дунёда энг кучли деб эътироф этилди.
"Саблячи йигитларимиздан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур тоифада дунёнинг энг яхши жамоаси деб эътироф этилди", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, саблячилар йил давомида ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичларида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишган.