Украинада жанговар руҳ паст — ОАВ

Миллернинг таъкидлашича, Украинада ҳарбийлар етишмаслиги кузатилмоқда.
Sputnik
ТОШКEНТ, 25 ноя — Sputnik. Украинада жанговар руҳ паст ва ҳарбий хизматчилар етишмайди, ҳеч ким қиш арафасида ҳарбий рўйхатга олиш бўлимига боришни истамайди, деб ёзади Financial Times ўзининг мамлакатдаги мухбири Крис Миллерга таяниб.
“Жанговар руҳ анча паст”, - дея нашр Миллернинг сўзларидан иқтибос келтиради.
Унинг таъкидлашича, Украинада ҳарбийлар етишмаслиги кузатилмоқда.
“Ҳеч ким дивандан қўзғалмайди... ҳарбий рўйхатга олиш бўлимига бориш ва қишни олов остида ўтказиш учун”, - дея қўшимча қилган Миллер.
Мухбир, шунингдек, Украинада АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ҳокимиятга қайтишидан қўрқишларини таъкидлаган. Унинг фикрича, Киевни АҚШ ва, эҳтимол, НАТО томонидан қўллаб-қувватлаш Трампнинг 2024 йилги президентлик сайловида мағлубиятга учрашига боғлиқ деган тушунча мавжуд.