ТОШКEНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда ичимлик ва оқова суви бўйича янги тарифлар тасдиқланди. Қарор кеча, 24 ноябрь куни пойтахт халқ депутатлари кенгаши томонидан маъқулланган.
Жумладан, жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм, оқова сув учун 1000 сўм этиб белгиланди. Юридик шахслар учун тарифлар - ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 3000 сўм, оқова сув хизматлари учун эса 2200 сўм этиб белгиланди.
Тарифлар қарор эълон қилинганидан кейин 15 кун ўтгач, яъни 9 декабрдан кучга киради.