Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотаётганлар ушланди

Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотаётганлар қўлга туширилди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 25 ноя — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотаётганларни қўлга туширди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарга кўра, Тўрткўл туманида яшовчи шахс фуқарога 30 йил муддатга деҳқончилик қилиш мақсадида ажратилган Тўрткўл туманидаги 1,8 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи фуқаро ўзи фаолият юритиб келаётган фермер хўжалигига тегишли 20 сотих ер майдонини 40 минг АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, мазкур пул маблағини олган вақтида ушланди.
Шунингдек, Фарғона туманида яшовчи фуқаро мазкур туманда жойлашган, туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонидан 1 гектарини харидорга 28 минг АҚШ долларига сотишни ҳамда ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Натижада, у мазкур ер майдони учун пул маблағини олган вақтида ушланди.