ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Токио марказида баландлиги 330 м бўлган "MoriJP Tower" биноси очилди.
Улкан лойиҳа "Шаҳардаги қишлоқ" концепцияси асосида қурилган бўлиб, унинг таркибида савдо майдончалари, офислар, квартиралар ва ҳатто музей бор. Лойиҳа 35 йил давомида қуриб битказилди.
Бино Россия элчихонаси яқинидаги "Azabudai Hills" номли бинолар мажмуасида жойлашган.