Магаданда мигрантларга жамоат транспортини бошқариш тақиқланди

Колимада 2024 йилдан мигрантларга жамоат транспортини бошқариш тақиқланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Колимада меҳнат мигрантларига бир йил давомида жамоат транспортини бошқариш тақиқланади. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
Магадан вилояти губернатори Сергей Носов 2024 йилда патент билан ишлайдиган хорижликларни такси ва ижарага олинган автомобилларда ҳамда автобусларда мунтазам ташишга жалб қилишни тақиқловчи фармонни имзолади.
Фармон вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

“Ушбу фармоннинг 1-иловасига мувофиқ, 2024 йилда Магадан вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан айрим фаолият турларига патентлар асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи хорижий фуқароларни ишга жойлаштиришни тақиқлаш белгилансин”, - дейилган ҳужжатда.

Фармоннинг 1-иловасида йўловчиларни такси ва автобусларда ташиш санаб ўтилган. Транспорт компаниялари мигрантларни уч ой ичида ишдан бўшатишлари керак.
Маълумот учун, Колима ўлкаси - Колима дарёси ҳавзаси ва Охот денгизининг шимолий қирғоғини қамраб олган Россиянинг шимоли-шарқидаги тарихий минтақа. Колима ўлкаси ҳудуди шартли равишда Магадан вилоятининг бутун ҳудудидан ва Якутиянинг шимоли-шарқий вилоятларидан иборат.