Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашди

Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат раҳбарлари икки давлат муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида қатор тадбирлар ўтказишга келишиб олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
Давлат раҳбарлари музокаралар давомида икки давлат орасида ҳамкорликни юқори суръатда давом эттириш ва тубдан кенгайтириш мақсадида, қатор ишларни амалга оширшга келишиб олишди.
Хусусан:
Озарбайжон президенти 2024 йилда расмий ташриф билан Ўзбекистонга боради;
2024 йил — Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилинади;
2024 йил учун ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг 10 та янги йўналиши ишлаб чиқилади;
Ахборот маконида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун икки мамлакат Президент Администрацияларининг тегишли хизматлари ўртасида тизимли мулоқотни йўлга қўйилади;
Илҳом Алиев 2025 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" саммитида бош фахрий меҳмон сифатида иштирок этишга таклиф этилди.
Бугун Бокуда SPECA саммити бўлиб ўтмоқда. SPECA — БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури бўлиб у 1998 йилда ташкил этилган. Дастурга аъзо давлатлар Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Афғонистондир. Дастурнинг мақсади — аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва жаҳон иқтисодиётига интеграцияни қўллаб-қувватлашдан иборат.