ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган тоифасида муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлди.
Uzchess каналига кўра, сўнгги тур натижасидан қатъи назар, Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган.
Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади. Шу тариқа, Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.
Шу кунга қадар ўзбекистонлик шахматчилар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёши тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.