ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Коллектив Ғарб инсон ҳуқуқлари мавзусидан суверен давлатларнинг ички ишларига аралашиш учун восита ва баҳона сифатида фойдаланади. Бу ҳақида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Бугунги кунда коллектив Ғарб умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий нормаларни ўзининг узоқ қоидалари билан алмаштиришга ҳаракат қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, инсон ҳуқуқлари мавзуси ғарбликлар томонидан суверен давлатларнинг ички ишларига аралашиш учун восита ва баҳона сифатида ишлатилади", – деди Россия ТИВ Инсон ҳуқуқлари бўйича кўп томонлама ҳамкорлик департаменти директори Григорий Лукянцев Лавровнинг “Россия ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига – 75 йил. Ютуқлар ва муаммолар” конференцияси иштирокчиларига табригини ўқиб берар экан.
Унинг қўшимча қилишича, Ғарб бутун дунё бўйлаб псевдолибераль қадриятларни сингдириб, уларни универсал деб кўрсатмоқда.
"Жамиятга бузғунчи ғоялар ва муносабатларни агрессив тарғиб қилиш Ғарб давлатларининг ўзида ҳам инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилиши фонида амалга оширилмоқда", — деди вазир ўз мурожаатида.