ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлатлари билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ягона тизимини шакллантириш масаласида кўп иш олиб борди. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин ҳукумат билан учрашувда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у ҳозирда Россияда бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар чоғида умумий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилган.
“Ҳозир улардан бирига қисқача тўхталиб ўтмоқчиман, бундан ташқари, эртага Минскда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасидаги ҳамкасбларимиз билан учрашувимиз бор. Масалалардан бири КХШТ давлатларининг ягона ҳаво мудофаа тизимини шакллантиришдир. Биз бу борада жуда кўп ишларни амалга оширдик”, — деди Путин.
КХШТга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон аъзо.