Футбол: Ўзбекистон U-17 жамоаси Англияни мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 жамоаси Индонезияда ўтаётган жаҳон чемпионатида чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Англияни мағлуб этиб, U-17 жаҳон чемпионати чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳисоб 2:1.
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) жамоаси Индонезияда ўтаётган жаҳон чемпионатида Англияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
Ўзбекистон Англияга қарши кўк-оқ либосда ўйнади, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланди.
Ўйинда Амирбек Саидов ҳисобни очди. Кейин рақиб жамоа вакили Жоэл Ндала ҳисобни тенглаштирди. Лазизбек Мирзаев жарима зарбасидан гол киритиб, миллий жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа ўйин 2:1 ҳисобида ўзбекистонликлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўзбекистон чорак финалда жамоа Франция – Сенегал жуфтлиги ғолиби билан учрашади.