ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўсимлик зараркунандалари туфайли бутун дунёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 40 фоизга яқини нобуд бўлмоқда. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Конференцияда истеъмолчилар саломатлиги хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, атроф-муҳитга зарар етказмасдан маҳсулот етиштириш масалалари муҳокама қилинди.
Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтидаги халқаро конференция.
© Агентство по карантину и защите растений
Иштирокчилар орасида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хорватия ва Италиядан фитосанитария хавфсизлиги бўйича мутахассислар ва экспертлар ҳам бор. Улар илмий ишланмалар, кашфиётлар ва озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган объектларни аниқлашнинг янги усулларини тақдим этишди.
Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтидаги халқаро конференция.
© Агентство по карантину и защите растений
“Ҳозирги вақтда иқлим ва таъминот занжирлари ўзгариб бораётгани, шу сабабли озиқ-овқат бозорлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига таҳдидлар кенгаяётгани сабабли бунга эътибор қаратиш зарур”, — деди "Умумроссия ўсимликлар карантини маркази" Федерал давлат бюджет муассасаси директорининг биринчи ўринбосари Денис Зинников.
Сессия давомида мутахассислар ҳар йили ўсимликлар зараркунандалари туфайли сайёрамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 40 фоизга яқини нобуд бўлаётганини таъкидлади. Бутун дунёда озиқ-овқат муаммоси кескин эканини ҳисобга олсак, бу жуда юқори кўрсаткич.
Шу боис, бугунги кунда атроф-муҳитга зарар етказмасдан маҳсулот етиштиришга асосий эътибор қаратилмоқда. Ва бу ерда биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш биринчи ўринга чиқади.
“Пестицид юки зарар келтиради. Энг муҳими, тўғри дастурга риоя қилишдир. Бу ерда ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш воситалари биринчи ўринда туради. Бу ўрганиш учун қизиқарли мавзу ва агар сиз бутун дунёдаги тасвирга назар ташласангиз, барча мамлакатлар шу йўналишда ҳаракат қилаётганини кўришингиз мумкин”, — дея қўшимча қилди Зинников.
Мутахассислар бу борадаги ишлар жалб этилган тузилмалар, жумладан, илмий-тадқиқот институтлари фаолиятининг муҳим йўналиши эканини таъкидлади.
Келгусида ишлаб чиқилаётган янги усуллар ва халқаро тадқиқотлар ўсимлик касалликлари ва зараркунандаларига қарши эрта ташхис қўйишни соддалаштиради, бу эса ҳосилни сақлаш ва шунга мос равишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди.