Украина армиясининг Жанубий Донецк йўналишидаги ҳужуми қайтарилди

Россиянинг "Восток" гуруҳи Приютное ҳудудида Украина қуролли кучларининг қарши ҳужумини бартараф этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россиянинг "Восток" гуруҳи бўлинмалари Жанубий Донецк йўналишидаги Приютное ҳудудида Украина қўшинларининг қарши ҳужумини бартараф этди. Бу ҳақида гуруҳ матбуот маркази раҳбари Олег Чехов РИА Новостига маълум қилди.

"Жанубий Донецк йўналишида "Восток" кучлар гуруҳи бўлинмалари артиллерия ёрдами билан Приютное шимоли-ғарбидаги ҳудудда душманнинг қарши ҳужум уюштиришга бўлган уринишининг олдини олди. Украина Қуролли кучларининг пиёда аскарлари йўқ қилинди", — деди Чехов.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари бўлинмаларининг Урожайний ҳудудида ўрин алмашишга бўлган уринишлари тўхтатилган, душман техникаси ва аскарлари йўқ қилинган. Контрбатареяга қарши жангда украиналик ҳарбийлар икки миномёт экипажидан маҳрум бўлган.
Россия Мудофаа вазирлиги куни кеча Украина Қуролли кучлари бир кунда Жанубий Донецк йўналишида 70 нафарга яқин ҳарбий хизматчиси, бир пиёда жанговар машинаси ва иккита автомашинасини йўқотганини хабар қилган эди.