ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. АҚШ Россия билан зиддиятда Украина учун “сеҳрли таёқча”га эга эмас. Бу ҳақида Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости "Страна.ua" нашрига таяниб.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бундай можарода сеҳрли таёқча бўладиган қурол йўқ",— деди у.
Остиннинг сўзларига кўра, Украинанинг жанг майдонидаги натижалари Украина Қуролли кучларининг Ғарб давлатлари тақдим этаётган турли қуроллардан фойдаланишни синхронлаштириш қобилиятига боғлиқ.
“Бу оғир, машаққатли кураш ва у шундай бўлиб қолади", — дея қўшимча қилди Остин.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб бериш юзасидан НАТО давлатларига нота юборган эди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлаган.