ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мултимедиа матбуот марказида Москва - Минск - Остона - Ереван - Тошкент - Тбилиси "Рақамли прокси урушлар: ижтимоий тармоқлар фуқаролар онгини қандай манипуляция қилмоқда" мавзусида видеокўприк бўлиб ўтади.
Видеокўприк 21 ноябрь куни соат 15^00 да ўтказилади.
Мутахассислар қуйидаги масалаларга эътибор қаратишади:
фуқаролар онгини манипуляция қилиш учун Ғарб технологиялари қанчалик хавфли ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкин;
яқин хорижий мамлакатлар медиа маконида ахборот ҳужумлари ва хуружларига қандай қарши туриш керак;
ҳақиқий маълумотни сохта маълумотлардан ва ахборот саботажидан қандай ажратиш мумкин;
ҳозирги вазиятда Ғарб томонидан ахборот прокси урушларининг қандай ҳикоялари ишлаб чиқилмоқда.
Видеокўприк спикерлари: эксперт-сиёсатшунос, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими Равшан Назаров (Тошкент), Россия халқлар дўстлиги университети Стратегик тадқиқотлар ва прогнозлар институти директори Дмитрий Егорченков (Москва), Беларусь Журналистлар уюшмаси раиси, “Минск-новости” ахборот агентлиги бош директори Андрей Кривошеев (Минск), сиёсатшунос, “Глас народа” жамоат клуби эксперти Арман Гукасян (Ереван).