Тошкентдаги топ-5 бозор

Бозорларда маҳорат билан савдолашадиган харидор, энг сахий чегирмага эга бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистондаги ҳаммага таниш бозорлар одатда катта майдонга эга ва у ерда сиз ҳамма нарсани топишингиз мумкин: сабзавот ва мевалардан тортиб, матолар ва антиқа буюмларгача.
Бозорда савдолашиш — яхши анъанадир. Маҳорат билан савлолашадиган харидор эса, энг сахий чегирмага эга бўлади. Тошкентдаги энг оммабоп, албатта ташриф буюришга арзийдиган бозорлар ҳақида Sputnik Ўзбекистон материалида ўқинг.

Чорсу бозори

“Чорсу” бозори
Ўзининг гастрономик қаторлари билан машҳур Тошкентдаги энг йирик бозор. Чорсу бозори бир неча қисмларга бўлинган: сабзавот ва мевалар, гўшт ва сут маҳсулотлари, қуритилган мевалар, шунингдек, миллий кийимлар, кулолчилик ва олтин сотиладиган қаторлар.
“Чорсу” бозори
Чорсу бозори ҳақида ишонч билан айтишади: бу ерда ҳамма нарсани топишингиз мумкин.
Чорсу маҳаллий таомлардан тайёрланган алоҳида қаторлар туфайли тошкентликлар ва сайёҳлар орасида катта шуҳрат қозонган. У ерда хоним, кабоб, сомса, балиқ ва бошқа таомлар сотилади. Сиз сотиб олган таомингизни бозорнинг ўзида ейишингиз мумкин.
“Чорсу” бозори
Бу ерда одатий маҳсулотлардан ташқари миллий либослар, газламалар, ўзбек ҳунармандларининг қўлда ясалган буюмларини харид қилиш мумкин.

Олой бозори

“Олой” бозори
Бозор шаҳар марказида "Абдулла Қодирий" метро бекати яқинида жойлашган. Олой бозори ўзининг ихчамлиги ва тозалиги билан ўзига жалб қилади.
Аммо бу бозорни Тошкентдаги энг қиммат бозорлардан бири дейиш мумкин. Бозор сотувчилари буни фақат энг яхши навдаги янги мева-сабзавотлар сотилаётгани билан изоҳламоқда.
“Олой” бозори
Улардан ташқари бозорда дунёнинг турли бурчакларидан келган товарлар сотиладиган дўконлар ҳам бор.
“Олой” бозори
Шунингдек, Олой бозорида зираворларнинг катта ассортименти мавжуд бўлиб, улар алоҳида сотилади ёки харидорнинг илтимосига биноан бир нечта турларни аралаштириш мумкин.

Миробод бозори

“Миробод” бозори
Бу бозор “Госпитальный” бозори деб ҳам аталади. Бу ном бозорга 19-асрнинг ўрталарида унинг ҳудудида ҳарбий касалхона жойлашганидан кейин берилган, шунинг учун бозор номи кейинчалик у билан қолган.
“Миробод” бозори
Бозор пойтахтнинг Миробод туманида жойлашган. Унга энг яқин метро бекатлари: “Ойбек” ва “Тошкент”. Бозор мева ва сабзавотлардан тортиб кийим-кечак ва косметика маҳсулотларигача бўлган турли хил бўлимларга тўла.
Меҳмонлар бу бозорни озиқ-овқат ва товарларнинг янгилиги, қувноқ ва меҳрибон сотувчилари учун яхши кўрадилар.
“Миробод” бозори
Анъанага кўра, янги йил учун бу ерда совғалар, арча безаклари ва гулчамбарлар билан тематик ярмарка очилади. Бозорга нақд пул билан борганингиз маъқул, чунки нақд тўлов билан сиз катта чегирмага эга бўлишингиз мумкин.

Фарҳод бозори

“Фарҳод” бозори
Бозор пойтахтнинг энг гавжум ҳудудларидан бири Чилонзор туманида жойлашган. Бу ерда сиз китоб дўконлари, нон маҳсулотлари, мевалар ва бошқа товарлар солинган павильонларни топишингиз мумкин.
Шунингдек, бозорда калит ишлаб чиқарувчиларни топишингиз мумкин, улар калитни жойида ясайдилар ёки бузилган қулфни таъмирлашга ёрдам берадилар.
Бундан ташқари, Фарҳод бозорида арзон нархлардаги мева ва сабзавотларнинг катта танлови мавжуд. Ўзбек бозорларининг энг яхши анъаналари - бу ерда савдолашиш мумкин.

Янгиобод бозори

“Янгиобод” бозори
Янги нарсалар ва озиқ-овқат дўконларини бирлаштирган афсонавий бозор ва совет механизмлари, антиқа буюмлар ва бошқа кўп нарсалар учун ноёб қисмларга эга буюм бозори. Бу жой ўз болалигини қайта ўтказишни ва эски бозорларни эслашни хоҳлайдиганлар учун ажойиб жой.
Бироқ, ҳақиқатан ҳам арзийдиган нарсани топиш учун сиздан вақт ва сабр-тоқат талаб этилади.
“Янгиобод” бозори
Қаторлар тасодифий сотиладиган товарлар билан тўлиб кетган. Масалан, улар орасида чинакам "Чайка" соатлари, Хитойдан паст сифатли қалбакиси ҳам бўлиши мумкин.
“Янгиобод” бозори
Қоидага кўра, Янгиобод бозорига совет винтажини севувчилар келишади. Бу ерда турли хил товарлардан ташқари ҳайвонларни ҳам сотиб олишингиз мумкин. Бозорда чорва моллари сотиладиган махсус айвон бор.