Тошкент ҳавоси чиндан ҳам аянчли аҳволдами — иқлимшунос жавоби

Иқлим ўзгариши Тошкент атрофидаги ҳудудлар, хусусан Қозоғистон жанубидаги чўлларга ҳам таъсир қилмоқда. У ерда суғориладиган майдонлар ишдан чиқиши оқибатида шамол чўлдаги майда чанг заррачаларини ҳудудимизга олиб келмоқда.
Sputnik
Тошкентда ҳаво ифлосланишининг асосий сабаблари ҳамда экологик вазиятни яхшилаш услублари ҳақида Ўзбекистон Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти докторанти, иқлимшунос-эксперт Эркин Абдулаҳатов Sputnik Ўзбекистон мухбирига сўзлаб берди.
Air quality index платформасида Тошкент шаҳрини бошқа шаҳарларга нисбатан ифлосланиш рейтингини кўриш мумкин. Бу платформа 110 тага яқин йирик шаҳарларнинг рейтингини юритади. Барча мамлакатлардаги йирик шаҳарлар ҳам киритилмаган бунга.
Мисол учун, Туркманистондаги Ашхобод киритилмаган ёки Эрондаги кўплаб шаҳарлар киритилмаган. Йилнинг баҳор ва ёз ойлари бошларида Тошкент шаҳри камдан-кам ҳолатларда 20 таликка киради. Кузда ва қишда тез-тез, бешинчи, олтинчи ва ҳатто биринчи ўринларга чиқиб туради. Бу қисқа давр учун хос.
Лекин, умумий йил давомида биз 110 талик шаҳар ичида 20-25-ўринда якунлаяпмиз. Охирги 7 йиллик кузатувлар бўйича гапириладиган бўлса, Тошкент шаҳри бутун дунёдаги датчиклар ўрнатилган ва мониторинг юритиладиган йирик шаҳарлар ичида 20, 25 ва айрим йилларда 18-17-ўринлар оралиғида тебраниб турибди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.