ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. “Ланцет” учувчисиз учиш аппаратлари жанг майдонида Украина Қуролли кучлари учун тобора ортиб бораётган таҳдидга айланмоқда. Бу ҳақида РИА Новости Business Insider нашрига таяниб хабар берди.
“Афтидан, бу тасодиф эмас эди. Охирги Lancet дронларининг жанговар каллаклари ҳавода портлаб, нишонга зарба берувчи ядро чиқаради”, — дейилади материалда.
Журналистларнинг сўзларига кўра, Россия дронларининг янги версиялари душман техникасига зарба бериб, унинг корпуси билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан қочади: шу тариқа, "Ланцет" украиналикларнинг қўшимча мудофаасини четлаб ўтиб, унга ёпишиб қолмай, Bradley машиналарига урилди.
“Россиянинг "Ланцет" учувчисиз аппаратлари Украинадаги жанг майдонида жиддий таҳдидга айланди, уларнинг масофаси ва қуввати доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда”, — дея хулоса қилди кузатувчилар.