Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“У хавотирда”: АҚШда Зеленский билан яқинда нима бўлиши маълум қилинди

Риттернинг таъкидлашича, Зеленский дунёнинг ўз шахсига бўлган эътибори йўқолганидан хабардор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский учун Оқ уйнинг навбатдаги эгаси ким бўлиши муҳим эмас, чунки бу вақтга келиб у аллақачон ўз лавозимини йўқотган бўлади ва Россия билан можаро тугайди, дейди АҚШ Қуролли кучларининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер Gegenpol YouTube каналига берган интервьюсида.
“Агар (Дональд - таҳр.) Трамп келаси йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозонса, <...> у барибир 2025 йилнинг январида бўладиган инаугурация маросимига қадар президент бўла олмайди. Сизни ишонтириб айтаманки, ўша вақтга келиб Зеленский Украина президенти бўлмайди, сизни ишонтириб айтаманки, бу вақтда можаро бўлмайди, ишончим комилки, бу ҳақда бошқа гапирилмайди. <...> Ҳамма Россиянинг Украинаустидан қозонган ғалабасива мамлакатни денацификация қилиш ҳақида гапиради”, — деди у.
Риттернинг таъкидлашича, Зеленский дунёнинг ўз шахсига бўлган эътибори йўқолганидан хабардор, шунинг учун у буни қайта тиклашга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бироқ, экспертга кўра, Украина раҳбарининг ҳозирда мамлакат ичида кўплаб муаммолари бор, уларни ҳал этишга эътибор қаратиши керак.
“Ҳозир фуқаролик ва ҳарбий раҳбарият ўртасида бўлиниш кучаймоқда, (Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий – таҳр.) Залужнийга Зеленскийнинг ҳаракатлари ёқмайди, Зеленскийга Залужнийнинг ҳаракатлари ёқмайди. Кадрлар тозаланиши, Залужнийнинг йўқ қилиниши ҳақида гаплар юрибди. Залужний иштирокида бўлиши мумкин бўлган давлат тўнтариши ҳақида миш-мишлар юрибди. Менимча, Зеленскийда хавотирланиш учун жуда кўп сабаблар бор <…>”, — дея хулоса қилди собиқ ҳарбий.
Валерий Залужнийнинг таъкидлашича, қарши ҳужум боши берк кўчага етди – “ катта эҳтимол билан чуқур ва чиройли ютуқ бўлмайди”. Зеленский бош қўмондоннинг позициясига қўшилмаслигини билдириб, “бу турғунлик эмаслигини” таъкидлади.
Кремлнинг жавобича, Киев жанг майдонида муваффақиятга эришиш имконияти йўқлигини қанчалик тезроқ тушунса, вазиятни ҳал қилишнинг баъзи истиқболлари шунчалик тезроқ очилади.