Тошкентда Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг 61-конвенцияси доирасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Дунёнинг 8 давлатидан келган спортчилар WBC Central Asia камари учун кураш олиб боришди.
Ўзбекистондан 7 нафар спортчи рингга тушди. Профессионал боксда дебют қилган Абдумалик Халоков, шунингдек, Мужбилло Турсунов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Миразиз Мирзахалилов, Анвар Туропов, Суҳроб Қаюмов ва Баҳодир Жалолов.
Энг кутилган жанг Баҳодир Жалолов ва ЖАР вакили Крис Томпсон ўртасидаги жанг бўлди. Жанг 10 раундга мўлжалланган эди, бироқ биринчисидаёқ якунланди. Кетма-кет кучли зарбалар бериб, Жалолов рақибини нокаутга учратди.
Кечанинг машҳур меҳмонлари орасида Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд ҳам бор эди.
Батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг.