ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Кеча, 17 ноябрь куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлди.
Вазирлик ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдирган.