ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Ҳасанов Самарқандда вертолёт ҳалокати ортидан Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон хабар берди.
“Экипаж аъзоларининг вафоти ҳақидаги хабар чуқур қайғуга солди. Ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, уларнинг қайғусига шерикмиз”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ми-8 ҳарбий вертолёти ўқув парвози вақтида ҳалокатга учради ва экипажнинг барча аъзолари ҳалок бўлди.