Ғарб чекловлар Россияга кутилганидек таъсир қилмаётгани учун жабр кўрмоқда — Песков

Песков Ғарб давлатлари чекловлар Россияга кутилганидек таъсир қилмаётгани учун жабр кўраётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Владимир Путин Ғарб Россияга қарши санкцияларнинг фойдасизлиги туфайли саботажга йўл қўйиши мумкинлигини бежиз айтмаяпти, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тележурналист Павел Зарубинга берган интервьюсида.
“Президент буни бекорга айтмаяпти, барибир, унинг аниқ маълумотлари бор, буни айтишга асоси бор”, - деди у.
Песков, шунингдек, Ғарб давлатлари чекловлар Россияга кутилганидек таъсир қилмаётгани учун жабр кўраётганини таъкидлади. Шу билан бирга, Москва санкциялардан фойда кўришга муваффақ бўлди, дея қўшимча қилди у.
Унинг таъкидлашича, Россия имкон қадар эътиборли бўлиши керак, чунки Ғарб давлатлари унга босим ўтказиш имкониятларини излашда давом этади. Унинг сўзларига кўра, бу давлатлар ўзини ноўрин тутади, ҳеч нарсани менсимайди ва кўп нарсага қодир.
Ноябрь ойи бошида Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилишда Россияга қарши санкцияларнинг бефойдалиги туфайли Ғарб томонидан саботажга йўл қўйилишини айтган эди. Путин бундай хатарларни олдиндан ҳисоблаб чиқиш ва уларга фаол жавоб беришга чақирди.
Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати АҚШ ва Европа Иттифоқининг узоқ муддатли стратегияси эканини, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини бир неча бор таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Шу билан бирга, Путин таъкидлаганидек, Россия чеклов чоралари оқибатларини муваффақиятли бартараф этмоқда.