Давлат байроғидан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин эмас? — Қоидалар

Давлат байроғидан фойдаланиш қоидаларини биласизми? Қандай ҳоллардан байроқдан фойдаланиш мумкин эмас? Батафсил видеолавҳамизда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Давлат байроғидан фойдаланиш қоидалари махсус қонунга асосан белгиланган.

Давлат байроғидан қайси ҳолатларда фойдаланиш мумкин?

Жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;
Тантанали тадбирлар, спорт мусобақаларида
Ўзбекистон спортчилари кийимларида фойдаланиш мумкин.
Ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

Қандай ҳолатлар байроққа ҳурматсизликни билдиради?

Байроқдан йиртилган, ифлосланган ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;
Бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;
Ўтирадиган жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;
Кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида фойдаланиш;
Ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш;
Одоб-ахлоқ ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид фойдаланиш ҳам мумкин эмас.