ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Хитойда 20-29 ноябрь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) мудофаа ва хавфсизлик бўйича бешинчи форуми ўтказилади. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлигида маълум қилинди.
“Хитой Мудофаа вазирлиги 2023 йилнинг 20-29 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мудофаа ва хавфсизлик бўйича бешинчи форумини ўтказади, унга ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар мудофаа вазирликлари вакиллари, эксперт ва олимлар таклиф этилади”, - дейилади хабарда.
Форум доирасида эксперт маърузалари, семинарлар ва иштирокчилар ўртасида фикр алмашишлар кўзда тутилган.
Тадбирдан кўзланган мақсад форум иштирокчи давлатлари ҳарбийлари ўртасида ўзаро тушунишни ошириш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, ШҲТнинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини чуқурлаштириш йўлларини ўрганиш ва муҳокама қилишдан иборат.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистонаъзо. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 2024 йил июль ойида Остонада бўлиб ўтиши кутилмоқда.