Санкт-Петербург ва Самарқанд туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Санкт-Петербург Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси ўртасида туризм соҳасида шериклик ва амалий ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўтказилмоқда.
Ярмарка доирасида Санкт-Петербург Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси ўртасида туризм соҳасида шериклик ва амалий ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Келишув доирасида туризм индустрияси субъектлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, гуруҳ ва индивидуал турларни ташкил этишга кўмаклашиш, профессионал кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, меҳмондўстлик саноати маҳсулотларини сотиш ва илгари суриш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.
Маълумот учун, ТХТЙ-2023 1995 йилдан бери БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) кўмагида ўтказиб келинаётган йиллик туризм тадбиридир.