Тошкентда Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкентда Архангелск вилояти ишбилармон доиралари ва Ўзбекистон тадбиркорлари иштирокида бизнес-форуми ва музокаралар бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда Россиянинг Архангелск вилояти губернатори Александр Цибулский бошчилигидаги вилоят ишбилармон доиралари делегацияси ҳамда Ўзбекистон вакиллари иштирокида бизнес-форуми ҳамда B2B музокаралари бўлиб ўтди.

Тадбирда 25 нафар Архангелск ва 100 тадан ортиқ Ўзбекистон компания вакиллари, хусусан, ўрмон, целлюлоза-қоғоз, енгил саноат ва чакана савдо, ахборот-коммуникация технологиялари, машинасозлик, металлга ишлов бериш, қурилиш саноати соҳаларида фаолият олиб борувчи компаниялар иштирок этди.

Учрашувдан кўзланган мақсад истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Архангельск вилояти билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш.
Учрашув доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ва “Архангелск вилояти Савдо-саноат палатаси” уюшмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, “Северная защита” МЧЖ ва "ВИДСОМ" МЧЖ, "Вудкомпонент" МЧЖ ва "БEЛУКРОС" МЧЖ, “КИТ Софит” МЧЖ ва “БИГ АУТОМАТИОН СОМПАНЙ” МЧЖ ўртасида ният баённомалари имзоланди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. Жасминов, Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили К.Злигостев, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Н.Шарипов, Архангелск вилояти губернатори А.Цибулский ва бошқалар иштирок этишди.