ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Марказий Осиё давлатлари элчилари билан Москвада учрашди.
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири С.В. Лавров Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳрида аккредитациядан ўтган элчилари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда Россия ва МО давлатларининг ҳам икки томонлама ҳам умумий халқаро бирлашмалар, жумладан МДҲ, ЕОИИ, ОДКБ, ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлигига ҳар томонлама баҳо берилди.
Шунингдек, томонлар савдо-иқтисодий муносабатлар барқарорлиги, товар айирбошлаш ҳажми ошиб бораётгани, илм-фан, таълим, маданий-гуманитар алоқаларнинг яқинлигини мамнуният билан қайд этдилар.
Россия ва Марказий Осиё давлатлари орасида стратегик шериклик — хавфсизлик ва минтақавий барқарорликни таъминлашга қартилганини алоҳида қайд этилди.
Ундан ташқари, 2022 йил 14 октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган "СА5+Россия" форматидаги ҳамкорлик масалалари ва ушбу механизмнинг биринчи саммити натижаларини амалга ошириш масалалари алоҳида кўриб чиқилиб, сувдан фойдаланиш ва Орол денгизи минтақасининг экологик муаммосини ҳал қилиш соҳасиларида илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.