Россия оғир юк ташувчи "Ангара" ракетаси синовларини ўтказмоқда — видео

Юқори қувватли "Ангара-А5" ракета ташувчиси водородли ёқилғидан фойдаланади ва Ернинг паст орбитасига 37 тонна юк олиб чиқишга қодир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik."Восточний" космодромида "Ангара-НЖ" оғир тоифали "Ангара-А5" ракетасининг макети учириш майдончасига ўрнатилди. Бу ҳақда 16 ноябрь куни "Роскосмос" маълум қилди.
Ракета махсус транспорт ёрдамида олиб келиниб, ўрнатиш мосламаси ёрдамида вертикал ҳолатга ўтказилди ва учириш майдончасига ўрнатилди, - дейилади хабарда.
Шундан сўнг, комплекс синовнинг биринчи босқичи бошланди. Унинг доирасида Роскосмос мутахассислари ёқилғи қуйиш коммуникацияларини "Ангара-НЖ"га улайди.
“Синовлар бир ой давомида ўтказилади. Экипаж эксплуатацион ҳужжатларни, шу жумладан ёнилғи қуйиш ва ракета ёқилғиси қисмларини тўкиш бўйича ишлаб чиқишлари керак ", деб таъкидлади давлат корпорацияси.
Роскосмос бош директори Юрий Борисов 1 сентябрь куни Ангара-1.2 ва Ангара-А5 ракеталарининг парвоз синовлари 2024 йилда якунланишини айтган эди.
Хруничев номидаги "Заря" Давлат илмий-ишлаб чиқариш космик маркази бош директори Алексей Варочконинг айтишича, "Ангара-А5" юқори қувватли ракета ташувчиси
водородли ёқилғидан фойдаланади ва Ернинг паст орбитасига 37 тонна юк олиб чиқишга қодир. Ракетани 2025 йилдан кейин "Восточний" космодромидан учириш режалаштирилган.