ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Бойсун туманидаги Тўпаланг гидроэлектр станциясига бориб ишларини кўздан кечирди.
Тўпаланг ГЭС 2006 йилда ишга туширилган, 2019 йилги йилги модернизациядан сўнг ГЭСнинг умумий қуввати 175 мегаваттга етган эди. Бугунги кунда Тўпаланг ГЭС Ўзбекистонда Чорвоқ ГЭСдан кейин иккинчи йирик электр станция.
Шавкат Мирзиёев дал старт строительству малой ГЭС "Зарчоб-3" на реке Тупаланг.
Шунингдек, 2020-2021 йилларда Тўпаланг дарёсида бир неча кичик ГЭСлар ҳам қурилган эди. Хусусан, 2020 йил декабрда 37 мегаваттли “Зарчоб-1” ҳамда 2021 йил сентябрда 38 мегаваттли “Зарчоб-2” ГЭСлари ишга туширилди.
Шавкат Мирзиёевнинг бугунги ташрифи чоғида дарёнинг қуйи қисмида лойиҳалаштирилган яна бир кичик ГЭС – “Зарчоб-3”нинг тамал тоши қўйилди. Унинг қуввати 16 мегаватт бўлади ва йилига 70 млн. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Ҳозирги тизим бўйича, дарё суви махсус босим остида аввал Тўпаланг ГЭСига йўлланади. Ундан кейин бир биридан унча узоқ бўлмаган Зарчоб станцияларидаги парракларни айлантиради.
Шавкат Мирзиёев дал старт строительству малой ГЭС "Зарчоб-3" на реке Тупаланг.
Президент ташрифи доирасида келгусида Тўпаланг дарёси бўйида қурилиши мумкин бўлган, умумий қуввати 264 мегаваттга тенг яна 20та кичик ГЭСлар лойиҳалари тақдим этилди.
Шунингдек, энергетика соҳасига хусусий секторни жалб қилиш, уларга микро ГЭСлар қуриш учун ерларни 20 йил муддатга ижарага бериш, ишлаб чиқарган электрни давлат томонидан кафолатли сотиб олиш тизими жорий этилган.
Шавкат Мирзиёев бу ишларни кенгайтириб, ҳар бир сой, имконияти бор ҳар бир маҳаллада микро ГЭСлар барпо этиш мумкинлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев посетил Тупалангскую гидроэлектростанцию в Сурхандарье и ознакомился с проведенной здесь модернизацией.