Озарбайжон АҚШ вакилларининг юқори даражадаги ташрифини бекор қилди

АҚШ Озарбайжон—Арманистон можаросини янги босқичга чиқармоқчи. "Энди муносабатлар ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди", —деди АҚШ расмийси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. АҚШнинг Озарбайжон вакилларининг Вашингтонга ташрифини бекор қилишига жавобан Боку АҚШ вакиллари ташрифларини бекор қилди. РИА Новости хабарига асосан.

"Муносабатлар бир томонлама бўлиши мумкин эмас. Озарбайжон томонидан ҳам худди шундай ёндашув қўлланилади. Бундай шароитда биз АҚШ вакилларининг Озарбайжонга юқори даражадаги ташрифларини ҳам номақбул деб биламиз", - дея таъкидланади Озарбайжон ТИВ баёнотида

Чоршанба куни АҚШ давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс О'Браен Боку ва Ереван ўртасида тинчлик ўрнатишда муваффақиятга эришилмагани сабабли Қўшма Штатлар Озарбайжон вакилларининг бир қатор олий даражадаги ташрифларини бекор қилганини маълум қилган эди.
Озарбайжон ТИВ АҚШнинг ушбу қадамини кескин қоралаб, Вашингтоннинг воситачилик ролини шубҳа остига қўйган эди.
"Қўшма Штатларнинг бир томонлама ёндашуви уларнинг воситачи ролини йўқотишига олиб келиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бундай шароитда биз 2023 йил 20 ноябрда Вашингтонда Озарбайжон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари даражасида учрашув ўтказишни мумкин эмас деб ҳисоблаймиз”, — дейилади Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Тоғли Қорбоғ можароси

2023 йил 19 сентябрда Озарбайжон Қорабоғда ҳарбий операция бошлади, унинг мақсади — Қорабоғнинг барча тан олинмаган бошқарув органларини тарқатиб юбориш эди.

Ереван бу ҳаракатларини босқинчилик сифатида баҳолаб, Қорабоғда арман бўлинмалари йўқлигини айтди. Бир кун ўтгач, Россия тинчликпарвар кучлари воситачилигида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилди, сулҳ шартлари орасида, хусусан, арман тузилмаларини қуролсизлантириш белгиланди.

Шундан сўнг Қорабоғ ва Боку вакиллари ўртасида минтақани республика таркибига қўшишга бағишланган бир неча музокаралар бўлиб ўтди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаганини айтди.

Тоғли Қорабоғ бундан 35 йил аввал Озарбайжон ССР таркибидан чиққанини эълон қилган ва 1992-1994 йиллардаги Озарбайжон билан қуролли тўқнашувдан сўнг узоқ йиллар тан олинмаган республика эди. Тоғли Қорабоғ республикаси маъмурияти 2024 йил 1 январда ўз фаолиятини расман якунлаганини эълон қилди.

Тоғли Қорабоғ аҳолисига, жумладан, ундан ташқарисида бўлганларга Озарбайжон тақдим этадиган реинтеграция шартлари билан танишиб чиқиш таклиф қилинмоқда. Минтақада қолиш ёки қолмаслик тўғрисидаги қарорни ҳар бир киши мустақил қабул қилади.