АҚШ Исроил ва Украинани қўллаб-қувватламайдиган бўлди

АҚШ Сенати ҳукуматни Исроил ва Украинага қўшимча ёрдам кўрсатмасдан молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. АҚШ Сенати Исроил ва Украинани қўллаб-қувватламасдан, бюджет лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақида РИА Новости CNN нашрига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ Сенати ҳукуматни Исроил ва Украинага қўшимча ёрдам кўрсатмасдан молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Аввалроқ Вакиллар палатаси спикер Майк Жонсон томонидан тақдим этилган ҳукуматни Украина ва Исроилга ёрдам учун маблағ ажратмасдан икки босқичли вақтинчалик молиялаштириш тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллаган эди.

“Қонун лойиҳасини қабул қилиш учун Палата аъзоларининг учдан икки қисми овоз бериши керак эди. 336 нафари ёқлади, 95 нафари қарши чиқди. Сенат қабул қилди <...> ҳукумат фаолиятини давом еттириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳужжат энди AҚШ президенти Жо Байденга имзолаш учун юборилади.