ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Украина яқин ўн йил ичида демографик ҳалокатга дучор бўлади, деди M.В.Птуха номидаги Демография ва ижтимоий тадқиқотлар институти директори Элла Либанова, РИА Новости хабарига асосан.
"Бу ёмон бўлади. Ҳеч ким тасаввур қила олмайдиган даражада ёмонроқ. Биз 2033 йил учун, ўн йил учун прогнозни 26 миллиондан 35 миллионгача ўзгартирдик <…>. Бу 1991 йилги кўрсатгичлар. Ҳаммаси ёмон, жуда ёмон", — деди Либанова.
Унинг фикрича, аҳоли сонини аввалги 45 миллион кишига қайтариш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бунинг сабаблари сифатида мутахассис салбий демографик динамика, миграция, аҳолининг қариши ва “эрта ўлим" кўрсаткичларининг юқорилигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина собиқ бош вазири Николай Азаров мамлакат аҳолиси сони 23 миллион кишига камайганини маълум қилган эди.