ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши ЕОИИда клиникадан олдинги (клиник бўлмаган) тадқиқотлар ўтказишда лаборатория (экспериментал) ҳайвонлар билан ишлаш бўйича йўриқномани қабул қилди.
Қабул қилинган йўриқномада лаборатория ҳайвонларига ҳар қандай нохуш (исталмаган) таъсирларни минималлаштириш бўйича тавсиялар мавжуд.
"Қўлланмани қўллаш ҳайвонлар учун энг кам шикастли, аммо айни пайтда самарали манипуляцияларни энг яхши экспериментал вариантларни танлаш ва уларни моҳирона бажариш ва шу билан тажриба мақсадига энг гуманитар равишда эришиш имконини беради", - дейилади хабарда.
Шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) лаборатория ҳайвонлари иштирокида ўтказиладиган экспериментлар сонини имкон қадар камайтиришни ҳам назарда тутади. Тадқиқотни лаборатория ёки компьютер моделлаштириши ёрдамида тўлиқ амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда лаборатория ҳайвонларидан фойдаланилади.