ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси ЕОИИ ҳудудига олиб келинаётган хом глицерин ва феррониобий учун импорт божларини нолга туширди.
"Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати ташқи иқтисодий фаолият учун ЕОИИ товар таснифининг 1520 00 000 0-бандига кирувчи хом глицерин, глицеринли сув ва глицерин суюқлигига нисбатан импорт божхона божлари ставкаларини икки йил муддатга 5 фоиздан 0 фоизгача камайтиришга қарор қилди", - дейилади хабарда.
Бундай чоралардан кўзланган мақсад ЕОИИ ҳудудида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда саноатнинг айрим соҳаларини қўллаб-қууватлаш, дейди ЕИК божхона, тариф ва тарифдан ташқари тартибга солиш департаменти директори Ваган Казарян.
Хом глицерин ЕОИИ ҳудудида ишлаб чиқарилмайди. У қайта ишланганидан сўнг озиқ-овқат, косметика ва фармацевтика саноатида қўлланилади. Бу саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга, шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади, деди Казарян.
Бундан ташқари, махсус пўлатларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган феррониобий (коди 7202 93 000 0 ТН ВEД ЭАЭУ) учун ҳам бож ставкаси 5% дан нольга туширилди.
Ушбу модда, юқори мустаҳкамликка эга бўллган қувур пўлати, конструктив пўлат, пайвандланадиган ва совуққа чидамли пўлат турлари ишлаб чиқариш учун керакли.
Феррониобоий иссиқликка чидамли ва зангламайдиган пўлатларга қўшилганда эгилувчанлик ва коррозияга чидамлилигини оширишга ёрдам беради. Конструктив пўлатларга киритилиши — уларнинг пайвандланиш хусусиятини яхшилайди, мустаҳкамлик ва эгилувчанликни оширади.
"Ушбу чораларни қабул қилишдан мақсад — ЕОИИ бозорида феррониобий тақчиллигини бартараф этиш, махсус пўлат ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш, рақобатбардошликни оширишга ва мамлакатларимиз корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини оширишга ёрдам беради", — деди Казарян.