БМТ АҚШдаги тизимли ирқчиликдан ҳайратда қолди

БМТ эксперти АҚШда тизимли ирқчиликнинг намоён бўлишидан ҳайратда қолди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Қўшма Штатларда тизимли ирқчилик ва ирқий камситиш давом этмоқда. Бу ҳақида БМТнинг ирқчиликнинг замонавий шакллари бўйича махсус маърузачиси К.П. Ашвини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Махсус маърузачи бир қатор штатларга ташриф буюрди ва 2024 йил июнь ойида ўз сафари ҳақида ҳисобот беришни режалаштирмоқда.
"Менинг ташрифим давомида кўпчилик тизимли ирқчилик ва ирқий камситишларга дуч келишда давом этаётгани аниқ бўлди. Ҳукумат ташаббуслари ҳали кўпчиликнинг тажрибасида сезиларли яхшиланишларга олиб келмаганини ва ҳокимият номутаносиблиги асосида ётган оқ танлилик масаласини етарли даражада ҳал қилмаганини эшитдим. Бу ирқчилик ва ирқий камситишнинг замонавий шаклларини кучайтиради”, — деди у.
Бироқ, у "ирқий адолатни ўрнатишга қаратилган ташаббусларга мувофиқлаштирилган қаршилик"ни чуқур ташвиш билан таъкидлади.
Махсус маърузачининг сўзларига кўра, у сафар давомида учрашган кўплаб одамлар "барча асосий ҳуқуқлари учун курашиш зарурлигини ва улар қанчалик тез-тез қаршилик кўрсатиши кераклигини тасвирлаб беришган".
"Қўшма Штатлар ирқчилик ва ирқий камситишларга қарши курашда муҳим паллада ... Ирқчиликнинг бу кўринишлари ирқий жиҳатдан маргиналлашган гуруҳларга мансуб одамларга ҳаётининг ҳар бир босқичида тарихий, тизимли ва институционал таъсир кўрсатган”, — дейилади БМТ эксперти баёнотида.
Ноябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг Қўшма Штатларга оид ҳисоботида айтилишича, АҚШдаги жиноий адолат оқ танлиларга қараганда этник озчиликларга нисбатан қаттиқроқ, қора танлилар эса ўлимга ҳукм қилиниши ва қаттиқроқ жазога тортилиши мумкин.
Ўзбекистонда "Бағрикенглик ҳафталиги" бошланди — фото