ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Вашингтон ва Лондон Украинада президентлик лавозимини ким эгаллаши кераклиги борасида келиша олмади, дейди Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Ларри Жонсон YouTube'даги Syriana Analysis каналига берган интервьюсида.
“... Буюк Британия ва АҚШ ўртасида Украинанинг ҳеч бўлмаганда расмий раҳбарлари устидан ким назоратни сақлаб туриши кераклиги борасида можаро бошланди. Британияда, кўринишича, генерал Залужнийни қўллаб-қувватлашмоқда. Марказий разведка бошқармаси Зеленский тарафдори”, - деди у.
Экспертга кўра, Украина Қуролли Кучлари қўмондонлигида президент томонидан амалга оширилган тозалашлар контекстида тан олиш мумкинки, Украинада куч тузилмаси бутунлай вайрон қилинган ва бусиз фронтда муваффақият бўлмайди.
Маълумот учун, аввалроқ Зеленский Сергей Лупанчукни махсус операциялар кучлари қўмондони лавозимига тайинлаган эди. Бошқа фармон билан у Бош разведка бошқармасида ишлайдиган Виктор Хоренкони ишдан бўшатди. Октябрь ойида Украина президенти шунингдек, 2022 йил 15 майдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Украина Қуролли Кучлари ҳудудий мудофаа кучлари қўмондони Игорь Танцюрани ҳам ишдан бўшатган эди. Бунинг ўрнига ҳудудий мудофаага раҳбарлик қилиш учун генерал-майор Анатолий Баргилевич тайинланди.
Украина армиясидаги кадрлар ўзгариши фронтдаги бир қатор жиддий мағлубиятлардан сўнг бошланди.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири ўринбосарининг собиқ ёрдамчиси Стивен Браян Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов Владимир Зеленский учун ҳақиқий хавф туғдираётгани, у президентга қарши генералларнинг фитнасига бошчилик қилиши мумкинлигини айтганди. Экспертнинг фикрича, улар Зеленскийни Россия билан тинчлик музокараларига киришишга мажбурлаши ёки унинг ўрнига бошқа президентни тайинлаши мумкин.
Шунингдек, Украина президенти Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони Валерий Залужний билан сиртдан можарога кирган эди. Юқори мартабали ҳарбий амалдорнинг таъкидлашича, қарши ҳужум боши берк кўчага етди – “ катта эҳтимол билан чуқур ва чиройли ютуқ бўлмайди”. Зеленский бош қўмондоннинг позициясига қўшилмаслигини билдириб, “бу турғунлик эмаслигини” таъкидлади.