Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Хорижий легион таркибида турли миллатли жиноятчилар йиғилган — грузиялик ёлланма

УҚК ўз чекинаётган аскарларининг йўлини тўсиш учун хорижий ёлланмалардан фойдаланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Украина Қуролли кучлари ўз позицияларини тарк этаётган украиналик сафарбар аскарларга қарата ўқ узиш учун ёлланма аскарлардан фойдаланмоқда, дейди асирга тушган ёлланма Грузия фуқароси Георгий Чубетидзе.
У - Украина Қуролли кучларининг 2-халқаро легионининг снайпери. Унинг сўзларига кўра, ўз позицияларини тарк этаётган украиналик ҳарбий хизматчиларнинг йўлини тўсиш учун ёлланма аскарлардан фойдаланилмоқда.

Чубетидзе, шунингдек, ёлланма қўшинлар таркибида дунёнинг турли давлатларидан келган кўплаб жиноятчилар борлигини таъкидлади. Оғир жиноятларда айбланаётган фуқаролар ўз ватанида жазодан қочиб шу йўлни танлашга ҳаракат қилади, дейди грузиялик.

Ўзи ҳақида гапирар экан, Чубетидзе ўзи ҳам Украинадаги тергов изоляторида бўлганини, бироқ 2023 йил март ойида у Украина Қуролли кучларининг хорижий легионида шартнома бўйича хизмат қилишга ёлланганини таъкидлади.
Ёлланма аскарлар орасида тинч аҳолига ачиниш йўқ. Маҳбуснинг сўзларига кўра, Халқаро легионда икки француз ёлланма аскари маҳаллий аҳолини уйига киритмагани учун отиб ташлаган. Командирлар, шунингдек, жанговар топшириқларни бажаришдан бош тортгани учун қўл остидагиларни отиб ташлайди.
Чубетидзенинг айтишича, ёлланма легионда поляклар, британияликлар, америкаликлар, бразилияликлар, испанлар ва французлар хизмат қилади.
Ёлланманинг қўшимча қилишича, бўлинмада гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш одатий ҳолга айланган. Унинг сўзларига кўра, Испаниядан келган снайперлар наркотик дориларнинг дозасини ошириб юборган ва ўзини бутунлай йўқотиб қўйган. Шу сабабли уларни алмаштиришга тўғри келган. Тунда уларни йўлга чиққан грузин снайперлари адашиб, рус қўшинларининг позицияларига келиб қолган ва таслим бўлган.