Ўзбекистонлик курашчилар Беларусдаги мусобақада шоҳсупага кўтарилди

Ўзбекистонлик курашчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларусда халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Спортчилар йиғин доирасида Олимпиада чемпиони Олег Караваев хотирасига ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Қизиқарли беллашувларга бой баҳсларда ўзбекистонлик курашчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Ўзбекистон терма жамоаси Беларусдаги машғулотларни 28 ноябрга қадар давом эттиради. Халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик курашчилар:
Олтин медаль:
-72 кг: Абдулло Алиев.
Кумуш медаль:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев;
-72 кг: Аброр Атабаев.
Бронза медаль:
-63 кг: Исломжон Баҳромов;
-72 кг: Маҳмуд Бахшуллоев;
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов.