Ўзбекистон Хитойдаги кўргазмада ўзининг бой тарихий меросини намойиш этди — фото

Ханчжоуда “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси” ўз ишини якунлади. Лойиҳа XIX Осиё ўйинлари арафасига мўлжалланиб ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Хитойдаги кўргазмада ўзининг бой тарихий меросини намойиш этди. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Ханчжоуда “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси” ўз ишини якунлади. Лойиҳа XIX Осиё ўйинлари арафасига мўлжалланиб ташкил этилди.
Ханчжоуда “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси” ўз ишини якунлади.
Кўргазмада Осиёнинг турли минтақаларидан қарийб 150 та либос намойиш этилди.
Ханчжоуда “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси” ўз ишини якунлади.
"Юртимиз шарафи Ўзбекистон давлат санъат музейи ва “Самарқанд” музей-қўриқхонаси сара тўпламларига мансуб 20 та музей экспонати орқали тараннум этилди. Улар орасидан ўзбек анъанавий сўзаналари, чопон ва заргарлик буюмлари ўрин олди", — дейилади хабарда.
Жами кўргазмага 86 000 дан ортиқ киши ташриф буюрди.
Ханчжоуда “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси” ўз ишини якунлади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон халқаро жамоатчиликка ўзининг бой маданияти ва тарихий меросини намойиш этиш имкониятига эга бўлди.