Тошкент вилоятида 250 млн сўмдан ортиқ қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сирдарёлик шахс 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) 250 млн сўмдан ортиқ қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахсни ушлади, дея хабар берди ЎзА.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир амалга оширилди.
Унда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи А.Р. ноқонуний тарзда қўлбола усулда тайёрланган 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Тошкент вилоятида 200 млн сўмдан ортиқ қалбаки пулни тайёрлаган шахслар ушланди