Самарқанддан Измирга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилди

Измирга мунтазам йўловчи рейслари ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Туркиянинг "SunExpress" авиакомпанияси Самарқанддан Измирга тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақида "Air Marakanda" авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, "Air Marakanda" "SunExpress" авиакомпанияси билан ҳамкорликни бошлади. Унинг доирасида Туркиянинг учинчи йирик шаҳри - Измирга биринчи марта тўғридан-тўғри рейслар очилди.
Измирдан Самарқандга биринчи рейс 13 ноябрь куни эрталаб соат 4:20 да (маҳаллий вақт билан) етиб келди.
Рейслар ҳафтасига икки марта, душанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Измирдан жўнаш соат 22:05 да – Самарқандга етиб келиш соат 4:40 да.
Самарқанддан учиш соат 5:40 да – Измир аэропортига етиб келиш соат 09:05 да.
Чипталарни Самарқанд халқаро аэропорти кассаси, шунингдек, авиакомпания веб-сайтида харид қилиш мумкин.