Самарқандда 560 млн сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотлари аниқланди

Самарқанд туманида яшовчи фуқаро хонадонида 43 228 шиша қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сақланаётганлиги аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Самарқандда 560 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари аниқланди, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.
Самарқанд вилоятида давлат солиқ хизмати органларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

“Тадбирлар давомида Самарқанд туманида яшовчи фуқаро У.З. хонадонида умумий қиймати 560,2 млн сўмлик 5 турдаги 43 228 шиша қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сақланаётганлиги аниқланди ва вақтинча олиб қўйилди”, — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Улар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.