Ўзбекистонда "Бағрикенглик ҳафталиги" бошланди — фото

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида Мустақиллик монументига гул қўйиш ва китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари иштирокида Мустақиллик монументига гулчамбар қўйиш тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда "Бағрикенглик ҳафталиги"
Тушдан кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Янги Ўзбекистон китоб ва кутубхонадан бошланади” номли китоблар кўргазмаси ва “Ўзбекистондадир бахтим, толеим” жамоа тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, таржимонлар, адабиёт ихлосмандлари, ёшлар, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди, дейилади хабарда.
Ўзбекистонда "Бағрикенглик ҳафталиги"
Ушбу тадбир Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида ташкил этилди, деб хабар қилмоқда, Дин ишлари бўйича қўмита.
Ўзбекистонда "Бағрикенглик ҳафталиги"
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 13-19 ноябрь кунлари “Бағрикенглик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда. 16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган тадбир доирасида рсепубликанинг барча вилоятларида турли маънавий-маърифий, илмий-амалий тадбирлар, танлов ва концерт дастурлари бўлиб ўтади.

“Бағрикенглик ҳафталиги” Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.