ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан соат 08:34 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Зилзила координаталари: 38,65 градус шимолий кенглик, 68,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 293 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудуда сезилиш кучи:
Узун туманида 2 балл, 77 км.