ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россия Ўзбекистон, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан газ саноати соҳасида 15 йиллик ҳамкорлик чўққисига эришмоқчи. Бу ҳақида “Газпром” раҳбари Алексей Миллер маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Алексей Миллер Павел Зарубинга берган интервьюсида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан газ соҳасидаги ҳамкорликни тасвирлаб берди.
"Агар сўнгги вақтларда газ соҳасидаги ҳамкорлигимизни қисқа муддатли деб аташ мумкин бўлса, энди биз ўз олдимизга 15 йиллик чўққига чиқиш вазифасини мақсад қилиб қўйдик", — деди у.
“Менинг совет болалигимда, Россиядан Ўрта Осиёга эмас, балки Ўрта Осиёдан бизга газ келишига одатланганмиз. Сабаби нима? Бу қандай содир бўлди?" — деб сўради журналист Миллердан.
Газпром раҳбарининг фикрича, бунинг бир қанча сабаблари бор.
“Биринчидан, бу вақт ичида Россия Федерациясининг ресурс базаси сезиларли даражада кенгайди. Захира бўйича ҳам, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ҳам, мен айнан ишлаб чиқариш қувватини назарда тутяпман, биз дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибмиз... Иккинчидан, шуни тушуниш керакки, Ўрта Осиё республикалари ҳозирги кунда жуда жадал ривожланмоқда. Биз ўсиш суръатини жуда яхши тушунамиз”, — деб тушунтирди Миллер.