Фарғона вилоятида 413,8 млн сўмлик кўмир талон-торож қилинди

Бувайда туман кўмир омбор мудири 1.364,3 тонна кўмирларни нақд пулга сотган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Фарғона вилоятида 413,8 млн сўмлик кўмир талон-торож қилингани аниқланди, дея хабар берди Бош прокуратура.
Қайд этилишича, давлат тарқатаётган кўмирнинг аҳолига етиб бориши юзасидан ўтказилаётган назорат тадбирларида бир қатор қонунбузилишлари аниқланди.
Хусусан, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Фарғона вилоят филиали тасарруфидаги Бувайда туман кўмир омбор мудири А.И. аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 413,8 млн сўмлик кўмирни талон-торож қилган.
У 1.364,3 тонна кўмирни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, кўмирни нақд пулга сотган.

"Мазкур ҳолат юзасидан омбор мудирига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланди", — дейилади хабарда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон, Булоқбоши ҳамда Жалақудуқ туманларида кўмир талон-торож қилиниши юзасидан жиноят иши қўзғатилганди.