ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ярим марафон дастуридаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани 2 та кумуш медаль билан якунлади.
Ярим марафон дастуридаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медални қўлга киритди
© НОК
Яккалик йўналишида 1 соат 13 дақиқа 29 сония натижа қайд этган Ҳамидова 5 йил аввал ўзи ўрнатган Ўзбекистон рекордини янгилашга эришди. Ушбу натижа унга кумуш медални тақдим қилди. Олтин медаль Япония, бронза медали эса Қирғизистон терма жамоаси аъзосига насиб этди. Мазкур дастурда Хмелевская саккизинчи, Миракбарова ўн еттинчи бўлиб маррага етиб келишди.
Ярим марафон дастуридаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медални қўлга киритди
© НОК
Шунингдек, уч нафар спортчининг умумий ҳисобдаги 3:46:08 натижаси жамоавий дастурда кумуш медалларни тақдим қилди. Ушбу йўналишди Қирғизистон жамоаси олтин, Ҳиндистон эса бронза медалига сазовор бўлди.