ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 13-19 ноябрь кунлари “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилади. Бу ҳақида Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Бағрикенглик ҳафталиги” 16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб ўтказилмоқда.
Хафталик доирасида вилоятлар ва Тошкент шуҳридаги майдонлар, ҳиёбон ва боғларда турли маънавий-маърифий, илмий-амалий тадбирлар бўлиб ўтади. Шунингдек, “Ўзбекистон бағрикенг диёр” шиори остида турли концерт дастурлари, фотокўргазмалар ҳам ўтказилади.
Республика умумтаълим мактабларида энг яхши иншолар танловлари, шеърхонлик кечалари, олий таълим муассасалрида эса илмий-амалий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилади.
Тадбир Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.