Россия Ғазо секторидан тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ғазо секторидан россияликларни эвакуация қилишни бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги россиялик дипломатлар билан биргаликда Ғазо секторидан тинч аҳолини эвакуация қилиш ишларини ташкил қилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги россиялик дипломатлар билан биргаликда Ғазо секторидан тинч аҳолини эвакуация қилиш ишларини ташкил қилди.
“Бир ҳафта давомида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор гуруҳи Фаластин-Исроил можароси зонасида қолган Россия фуқароларини эвакуация қилиш тартиби ва йўналишларини мувофиқлаштириш бўйича иш олиб борди”, — дейилади хабарда.
Айни дамда можаро зонасини тарк этиш истагида бўлган Россия Федерацияси фуқаролари назорат-ўтказиш пунктидан ўтмоқда. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари воқеа жойида одамларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатади, уларни озиқ-овқат ва сув билан таъминлайди.
Бугун анклав чегарасини кесиб ўтган барча Россия фуқаролари Қоҳирага юборилади, у ерда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор штаб-квартираси жойлаштирилади, дейилади хабарда.